"Ал-Таавон" - "Шаржа": Отабек Шукуров асосий таркибда (матнли трансляция)

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Ҳассан Кадиш сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Каионинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолди.

  • 86'

    "Ал-Таавон"нинг жарима зарбаси ҳам фойда келтирмади.

  • 82'

    Тўп мақсадсиз узатмалар билан сақланиб турибди.

  • 79'

    Жамоалар ўйинни ташлаб юборишди.

  • 75'

    Абдуллоҳ Ғаним ал-Дҳанани ўрнига майдонга тушди.

  • 71'

    Салех Веллитон ўрнига майдонга тушди.

  • 68'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коронадонинг тепган тўпини қайтарган Кассио Каио зарбаси олдида ожиз эди.

  • 67'

    Веллитон дарвозабондан ҳам ўтди. Аммо зарба беришга кечикиб кетди.

  • 61'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Веллитон хет-трик қайд этди. Бурчакдан Коронадо узатган тўпни боши билан дарвозага жойлади.

  • 60'

    Каионинг зарбаси ҳимоячиларга ьегди. Қайтган тўп Веллитон томонидан дарвозага йўлланди. Кассиодан сейв.

  • 59'

    "Шаржа" рақибни ҳар тарафлама сиқиб ташламоқда.

  • 57'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Веллитон дарвозабоннинг қўпол хатосидан гол уриб кетмоқда.

  • 55'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳозиргина майдонга тушган Муҳаммад Абдулбосит ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўймоқда.

  • 54'

    Саиф Рашид ўрнига Муҳаммад Абдулбосит майдонга тушди.

  • 52'

    Каиога нисбатан қоида бузилмоқда.

  • 48'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Шаржа" тайм аввалидаёқ ҳисобни очмоқда. Веллитон гол муаллифи.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Саиф Рашид жаримадан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 45+'

    Биринич таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Файсал сариқ карточка олди.

  • 43'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Коронадо зарба бера олмади.

  • 40'

    Шукуров яна бир ҳужумни бартараф этишда фаоллик кўрсатди.

  • 37'

    Йосир Барнави ўрнига Файсал Фарвиж майдонга тушди.

  • 36'

    Йосирни шифокорлар майдондан олиб чиқиб кетишди.

  • 34'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 31'

    "Ал-Таавон" футболчисининг зарбаси анча кучсиз чиқди.

  • 30'

    "Шаржа" футболчилари рақиб ҳужумларини жарима майдонига қўймаяпти.

  • 28'

    "Ал-Таавон" футболчиси бироз оғриқ сезаётганга ўхшайди.

  • 25'

    "Ал-Таавон" кўпроқ ҳужумга ўта бошлади. Шукуров жамоаси эса қарши ҳужумда жуда хавфли ўйнамоқда.

  • 24'

    Холид Абдулраҳмоннинг 11 метрлик нуқта устидан берган зарбасини Кассио қайтарди. Веллитон ажойиб тарзда охиригача курашди.

  • 22'

    Каио қарши ҳужумга қочиб кета олмади.

  • 20'

    "Ал-Таавон" анча фаоллашди.

  • 19'

    Шукуров жарима майдончасига узатилган тўпни узоқлаштирди. Рақибнинг ўта хавфли ҳужуми бартараф этилди.

  • 18'

    Кассио ўз вақтида тўпга чиқиб келгани сабаб "Шаржа" ҳужуми йўққа чиқди.

  • 16'

    Жарима зарбаси узоқлаштирилди.

  • 15'

    Отабек Шукуров рақибни фол ишлатган ҳолда тўхтатиб қолди. Ҳозирча сариқ карточка йўқ.

  • 13'

    Рақибларнинг бурчак зарбаси ҳам бартараф этилди.

  • 12'

    Ҳимоячилар "Ал-Таавон" футболчиларининг узатмасини жарима майдонига киришига йўл қўймади.

  • 10'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Кассио эгаллаб олди.

  • 9'

    Отабек Шукуров таянч ярим ҳимоячиси зонасида ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча, рақиб ҳужумларини ўз ярим майдонида бартараф этмоқда.

  • 7'

    "Шаржа" дастлабки дақиқаларданоқ олдинга бормоқда. Уларга ғалаба жуда зарур.

  • 5'

    Коронадо биринчи имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 2'

    Коронадонинг ноаниқ узатмаси тўпнинг йўқотилишига олиб келди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

  • 0'

    Бугун биргаликда Отабек Шукуров жамоасига мухлислик қиламиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!