"Ал Ваҳда" - "Локомотив" учрашувини яна ўтган йилги ҳакам бошқаради
"Темирйўлчилар" БААнинг Абу Даби шаҳрида "Ал Ваҳда" меҳмони бўлишади. Мазкур учрашувни худди ўтган йилгидек яна гонгонлик ҳакам Лиу Квок Ман бошқариб боради. Фақат унга қанотларда бошқа ҳакамлар ёрдам беришади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Эсингизда бўлса, "Локомотив" ўтган йил ҳам "Ал Ваҳда" билан битта гуруҳдан ўрин олган ва сафарда кечган баҳсда рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ўшанда ўйинни гонконглик ҳакам бошқарган.
"Zayed Sports City Stadium" стадионида кечган баҳсда Сардор Мирзаевнинг дубли, Санжар Шоаҳмедовнинг голи ҳамда мезбонлар футболчиси Рашиднинг автоголи "Локо"га ғалаба келтирган.
Фикрлар