Альваресни "Барса"дан тортиб оладиган клуб чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» сўнгги трансфер ойнасида Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олишга урингани ва бу трансфер амалга ошмагани барчага маълум. 

Асосий сабаб «Атлетико» раҳбарияти ҳужумчини асосий ва ашаддий рақибга сотишни исматагани бўлди. 

Аввалроқ каталонияликлар футболчини олиш ғоясидан тўлиқ воз кечмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо эндиликда «Барселона» учун жиддий рақиб пайдо бўлди. El Nacional нашрининг ёзишича, Хулиан Альваресга ПСЖ ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Маълумотларга кўра, парижликлар қишки трансфер ойнасида битимни амалга оширишга ҳаракат қилади. Илгарироқ Хулиан Альварес ўзи ҳам жамоасини ўзгартириш истаги борлигини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!