Алаба келаси ҳафта "Реал" футболчисига айланади
“Бавария” ҳимоячиси Давид Алаба қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартиради.
Marca нашри тарқатган хабарга қараганда, австриялик футболчи яқин кунларда фаолиятини қаерда давом эттиришини эълон қилмоқчи. Алаба “Реал”га ўтади, трансфер эса келаси ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.
Алабанинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли, у ёзда янги жамоасига текинга кўчиб ўтиши мумкин. Мюнхенликлар Давид билан шартномани узайтириш бўйича узоқ музокаралар ўтказди, аммо якунда томонлар келишувга эриша олмади.
28 ёшли Алаба “Бавария” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар