Алам қилсин! “Манчестер Юнайтед” юлдузи ғалабали финалда ўйнашдан бош тортгани ошкор бўлди

“Манчестер Юнайтед” Англия кубоги финалида “Манчестер Сити” футболчиларини мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди. Бироқ бу муҳим ғалабада Каземиро иштирок этмади.

Маълум бўлишича, бразилиялик юлдуз жамоа бош мураббий Эрик тен Хагга учрашиб, финалда иштирок этмаслигини маълум қилган.

Бунгача нидерландиялик мутахассис 32 ёшли футболчини кетма-кет ўнта учрашувда бошланғич таркибда майдонга туширган эди. Каземирода кичик жароҳат аниқлангани боис, мураббийлар штаби финал ўйини учун уни захирадагилар рўйхатига қўшди.

Бироқ, Эрик тен Хаг Каземирони қайдномадан чиқариб ташлаб, унинг ўрнига Вилли Камбвалани киритишига тўғри келди.

Daily Mirror нашрининг ёзишича, мавсумни жуда бўш ўтказган Каземир Бразилия терма жамоасининг Америка кубоги учун жамлаган таркибига киритилмаган. Шу боис, Эрик тен Хагга учраб, Англия кубоги финалида ўйнаш истаги йўқлиги айтган ва оиласи билан дам олишга жўнат кетган.

Аксарият мутахассислар энди бразилиялик юлдуз “Манчестер Юнайтед”га қайтмаслигини таъкидламоқда. Каземирога Саудия Арабистони клублар даъвогарлик қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!