Аламли мағлубият! Мбаппе сўнгги дақиқада пенальтидан гол уролмади
2026/2027 йилги мавсум Ла Лигасининг 4-туридан ўрин олган “Бетис” ва “Реал” ўртасидаги учрашув юлдузларга тўлган мадридликлар мағлубияти билан якунланди.
Баҳс Севильядаги “Олимпико де Севилья — Ла Картуха” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни бош ҳаками Алехандро Эрнандес бошқарди.
81-дақиқада “Бетис” ҳужумчиси Трой Пэрротт ҳисобни очди. 87-дақиқада “Реал” ҳужумчиси Карлос Эспи гол урди, аммо у офсайд сабаб бекор қилинди. 90+4-дақиқада Мадрид жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе пенальтидан гол ура олмади.
Ла Лиганинг тўртта туридан кейин “Бетис” тўққиз очко жамғарган ва учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жозе Моуриньо жамоаси ҳам тўққиз очко тўплаган, аммо қўшимча кўрсаткичлар эвазига иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар