Алан Ширер: “МЮ”Моуриньони атайин осон ўйинлар олдидан ҳайдади
Ads

Англия терма жамоаси ва “Ньюкасл” клубининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер “Манчестер Юнайтед”нинг Оле-Гуннар Сульшер қўли остидаги илк ғалабасига изоҳ берди. “Қизил иблислар” норвегиялик мутахассис қўли остидаги илк баҳсда “Кардифф”ни 5:1 ҳисобида мағлуб қилганди.

“Манчестер Юнайтед” рақиби “Кардифф Сити”га қараганда анча кучли, бу мени ҳайратга солмади. Айни вақтда уэльсликлар АПЛда жон сақлаш учун курашмоқда. Ростини айтин керак, “МЮ” раҳбарияти Моуриньони атайин осон ўйинлар олдидан ҳайдади. Улар Сульшерга бошқарувнинг илк даврларида кўпроқ ишонч қозониши учун имконият берди”, – деди Ширер.

Маълумот учун, Моуриньо 2016 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи этиб тайинланган эди. У бундан аввал “Порту”, “Челси”, “Интер” ва “Реал” клубларида ҳам фаолият юритган.