"Алавес" 3 та футболчисида коронавирус аниқланганини тасдиқлади

“Алавес” клубида ҳам коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилди. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, Covid-19 га қарши ўтказилган сўнгги тест натижаларига кўра, жамоанинг 3 нафар аъзосида ушбу вирус борлиги тасдиқланган.

Уларнинг барчасида касаллик аломатлари мавжуд эмас. Шунга қарамасдан улар ўз уйларига жўнатиб юборилди.

Атлетико", "Валенсия", "Бетис" ва "Гранада" клубларида ҳам коронавирус билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар қайд этилган эди.

“Алавес” якунланган мавсум Ла Лигада 16-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!