Альба: "Месси бу рўйхатга қайтади"
Ҳимоячи Жорди Альбанинг фикрича, Лионель Месси 2024 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин.
- Мен ҳеч қачон "Олтин тўп"га аҳамият бермаганман. Баъзи ўйинчилар натижалардан рози, бошқалари эса рози эмас. Мен Лео ҳар доим даъвогарлар қаторида бўлиши керак деб ҳисоблайман. У МЛСга кетгани учун етарлича баҳоланмаган бўлиши мумкин.
Мен учун у шубҳасиз дунёдаги энг яхшиси. Аргентина терма жамоасида ҳам у энг юқори савияда ўйнашда давом этмоқда. Мукофотни бошқа футболчига бериш қарорини ҳурмат қиламан, - дейди "Интер Майами" ярим ҳимоячиси.
Маълумот учун, "Манчестер Сити" футболчиси Родри душанба куни бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Месси мукофотга даъвогарлар рўйхатига киритилмади.
Фикрлар