Алехандро Гарначо Ла Лига ўтиши мумкин
Ёзги трансфер ойнасида Алехандро Гарначо «Челси»дан «Астон Вилла»га ўтган эди. Бирмингем клуби уни кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имконияти билан ижара асосида қўлга киритган.
Бироқ янги жамоасида вингер деярли ўйин амалиётига эга эмас. Шу боис, Гарначо яқин вақт ичида яна клубини алмаштириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. «Челси»га тегишли бўлган футболчига ҳозирда Ла Лига жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алехандро Гарначо «Манчестер Юнайтед»дан «Челси» сафига қўшилган эди. У лондонликлар таркибида жами 43 та ўйин ўтказиб, саккизта гол урди ва тўртта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар