Алекс Волкановски-Илия Топурия жанги санаси маълум!
UFCнинг ярим енгил вазн (65,8 кг) тоифаси чемпиони австралиялик Александр Волкановски (26-2) ва ушбу дивизионнинг асосий юлдузларидан бирига айланиб улгурган, Илия Топуриянинг (14-0) жанг санаси маълум. Хабарларга кўра, улар 21 январ куни “UFC 297” турнирида чемпионлик жангида октагонга кўтарилишади.
Маълумот учун, Волкановски сўнги жангида Яир Родригесни мағлуб этган бўлса, Топурия Жош Эмметга имконият қолдирмаганди.
Фикрлар