Абдуқодир Ҳусанов "Олтин тўп"ни ҳам олади!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов Sport-express.ru сайти вакиллари билан суҳбатда мунидалда ўзи билан ёнмаён ўйнайдиган "Манчестер Сити" футболчиси Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
— Сиз ҳимоя чизиғида "Манчестер Сити"нинг асосий ҳимоячиси билан бирга ўйнайсиз. Унинг карьераси қай тарзда ривожланаётгани — бу мавсумда бундай клубда энг яхши уч футболчи қаторига киргани — сиз учун ҳайратланарли ҳодисами?
— Йўқ, мен бундан ҳайратда эмасман. Чунки уни "Бунёдкор"нинг асосий таркибида ўйнаган пайтимданоқ билардим, ўша вақтда у академияда эди.
Албатта, ўшанда бундай даражадаги келажагини тасаввур қилмаганман, лекин ҳозир бўлаётган нарсаларни табиий қабул қиламан.
Энг муҳими, унда ҳали ҳам кучайиш, янада ўсиш салоҳияти бор. Унга Англияда, Европада ва умуман дунёда энг яхши футболчига айланишини тилайман.
— У бунга ҳақиқатан ҳам шунга қодирми? —
Албатта. Ҳозир кўраётганимиз — унинг чегараси эмас. У ҳатто энг нуфузли соврин ҳисобланган "Олтин тўп"ни ҳам қўлга киритиши мумкин.
Мен унга "Манчестер Сити"га ўтишидан анча олдин, "Ланс"да ўйнаган пайтидаёқ ишонганман. У Францияда ҳам жуда юқори даражада ўйнаган.
— Майдонда унга қаттиқ танбеҳ бериб, талаб қўйишингиз мумкинми?
— Албатта, у ҳали ёш. Лекин у ҳам менга шундай қилиши мумкин! Ва мен бунга мутлақо оддий ҳолат сифатида қарайман. Чунки майдонда ҳамманинг ўрни бир хил.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқиш учун дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан Колумбия ва Португалия, шунингдек, жисмонан бақувват футболчилардан таркиб топган Конго Демократик Республикаси вакиллари билан рақобатлашмоқда.

Фикрлар