Каннаваро дебют олдидан Ҳусанов ҳақида нималар деди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваронинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги тарихий дебют олдидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, энг машғур ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусанов номини алоҳида тилга олди. 

— Бу мусобақа бизнинг жамоа тарихидаги илк жаҳон чемпионати. Жамоамизни дунё бўйлаб миллионлаб мухлислар томоша қилади. Футболчиларимизнинг барчаси ушбу учрашувга тўлиқ тайёр. 

Албатта, Абдуқодир Ҳусанов терма жамоамизнинг энг муҳим ҳимоячиларидан бири. У янада юқори даражага чиқиш учун барча имкониятларга эга, ҳозирнинг ўзида ҳам жуда юқори савияда ўйин намойиш этяпти. 

Биз бу ерга ўзимизнинг энг яхши жиҳатларимизни, ўзбекча характер ва менталитетни кўрсатиш учун келганмиз, деб ўйлайман. Жамоа билан ишлар эканман, ўз тажрибам билан ўртоқлашишга ҳаракат қилдим. Вақтида мен ҳам жаҳон чемпионатида дебют қилганман, бу тажриба ҳозир шогирдларимга ёрдам бериши мумкин, — деди 2006 йили Италия терма жамоаси сардори сифатида жаҳон кубогини боши узра кўтарган Фабио Каннаваро.

Унинг таъкидлашича, Колумбия ва Португалия терма жамоалари юқори даражадаги футбол кўрсатмоқда ва таркибида маҳоратли ўйинчилар жамланган.

— Бундай рақибларга қарши баҳсларда ҳар бир эпизодда жуда эҳтиёткор ва диққатли бўлиш керак. Колумбия таркибида фақат Хамес Родригес эмас, балки яна кўплаб юқори тоифали футболчилар бор, — дея қўшимча қилди мураббий.

Каннаваро Колумбия термаси ўйини чуқур таҳлил қилинганини ҳам қайд этди.

— Колумбия — охирги дақиқаларгача курашдан тўхтамайдиган жамоа. Биз ҳам майдонга ўз имкониятларимизни намойиш этиш ва муносиб натижа қайд этиш учун тушамиз, — деди Каннаваро. 

Эслатиб ўтамиз, "ЖЧ-2026" саралаш гуруҳи доирасидаги Ўзбекистон — Колумбия учрашуви 18 июнь куни тонгда бўлиб ўтади. Ўйин бошланиши Тошкент вақти билан соат 07:00 га белгиланган.

Абдуқодир Ҳусанов "Олтин тўп"ни ҳам олади!

Ўзбекистон – Колумбия: 18 июндаги ўйинга башорат

Ўзбекистонни Колумбиянинг энг катта хавфидан огоҳлантиришди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!