Алекса Грассо: "Мен кўпроқ талофат етказдим"

  • 17 сентябрь, 2023, 12:16
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, тонгда ўз якунига етган "UFC Fight Night 227" турнирининг марказий жангида Валентина Шевченко (23-4-1) ва Алекса Грассо (16-3-1) тўқнаш келди ва дуранг қайд этилганди. Жангдан сўнг, Грассо ҳам ўзининг ғалаба қозонганини таъкидламоқда. Алекса Грассо ҳам жангда ғалаба қозонганини таъкидламоқда:

"Мен кўпроқ талофат етказдим,барча зарбам оғирроқ эди. Шундай экан, ҳа ғолибман. Бутун жанг мобайнида босим ўтказдим ва катта талофат етказдим. "Партер"да эса услубга ушлаб олиш учун ҳаракат қилдим. Мен етарли даражада ишни амалга оширдим, деб ҳисоблайман. Энди нима? Аввалига мураббийларим ва менежерим билан муҳокама қилиб олишим керак, кейин эса кўрамиз",- деди Грассо. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!