Александр Касьян: Гол ураман деган умиддаман

"Навбаҳор" жамоаси Cуперлига 20-тури доирасидан ўрин олган баҳсда Жиззахда “Сўғдиёна” клуби меҳмони бўлади. Беллашув олдидан меҳмонларнинг россиялик ҳужумчиси Александр Касьян ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Бўлажак ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик ва майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз. Албатта, “Сўғдиёна” ҳам ўз майдонида зафар қучиш учун ҳаракат қилади. Шунинг учун ушбу баҳснинг кескин курашлар остида кечиши эҳтимоли юқори.

Жамоамиз 2-даврада мухлислар кутган ўйин намойиш этолмаяпти. Шунингдек, мен ҳам тўп киритолмаяпман. Жиззахдаги учрашувда гол уриш, жамоамизнинг ютуғига муносиб ҳисса қўшиш учун барча имкониятимни ишга соламан. Бўлажак ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашамиз, деган умиддаман, - деди ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
21/09/2019 17:01
Суғдиёна ёмон кетаяпти лекин қийин бӯлади гулбохорга йӯғе узир навбохорга
&
BBS UZB
21/09/2019 18:49
...ayrim "o'zgarish"lardan keyin "So'g'diyona" kamida 2-bo'lishini taxmin qilganman. Mayli, omadinglarni bersin!
Shaxboz Bekmurodov
21/09/2019 18:43
Albatta So‘g‘diyonaga omad