Александр Касьян: Ҳеч кимга осон бўлмайди
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида Олмалиқнинг АГМК клуби "Шабаб Ал-Аҳли"га қарши жавоб беллашувида майдонга тушади. Муҳим беллашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида "юмронқозиқлар" ҳужумчиси Александр Касьян ҳам иштирок этди:
"Ҳаммага салом! Бизни ажойиб учрашув кутмоқда. Эртанги баҳс қолган ўйинлар каби жуда муҳим. Биз майдонга мураббийларнинг кўрсатмасини бажариш учун албатта ғалаба иштиёқида чиқамиз. Ҳар учинчи куни футбол ўйнаш футболчиларда жисмоний юкламаларни оширмоқда. Осон бўлаётгани йўқ. Лекин биз қаерга келаётганимизни билардик. Бу - Чемпионлар лигаси. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Чарчоқларга қарамасдан майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. АГМК Ар-Риёдга шунчаки келмаган, балки олдига қўйган мақсадига эришиш учун келган", - деди Касьян.
Фикрлар