Александр Усик Мозес Итаума билан жанг қиладими?

  • 18 Oct 20:59
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Мутлақ жаҳон чемпиони, 38 ёшли Александр Усик британиялик боксчи Мозес Итаума билан эҳтимолий тўқнашув ҳақида гапирди.

Tecno

“Йўқ, мен Итаума билан жанг қилмайман. У ҳали ёш. Фаолиятини давом эттириши керак. Унинг карьерасига нуқта қўйишни истамайман. Мозес ҳам доим ҳазиллашиб: мен ҳам чоллар билан уришмайман, дейди. Нима бўлса ҳам, бу шунчаки спорт эканини унутмайлик. Мен 41 ёшимгача рингда бўламан, кейин эса спорт академиясини қуриб, бошқаларни ўқитаман”, — деди Усик "The Ring" нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Итаума профессионал фаолиятини 2023 йил январда бошлаган. Ҳозирга қадар у 13 та баҳс ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба (11 тасида муддатидан аввал) қозонган.

Comments

You must be logged in to commet!