Александр Усик ва Энтони Жошуа ўртасидаги реванш жанги қаерда ўтказилиши мумкин? Эдди Хирн жавоб берди

  • 30 сентябрь, 2021, 17:28
  • 0
  • Бокс

Британиялик промоутер Эдди Хирн WBA, IBF, WBO ва IBO йўналишлари чемпиони Aлександр Усик (19-0, 13 КО) ва британиялик Энтони Жошуа (24-2, 22 КО) ўртасида ўтказилиши мумкин бўлган реванш ҳақида гапирди.

"Реванш жангини очиқ ҳавода, апрель ойида қилган бўлардим. Биз буни аввал ҳам амалга оширганмиз. Мен Буюк Британияда жанг ўтказмоқчиман, лекин ишонаманки, Усик жамоаси унинг Киевда ўтказилишини хоҳлайди.

Ростини айтсам, Киевга боришда муаммо йўқ. Биз ҳамма нарсани таҳлил қилиб, бу ҳолатда қандай даромад олишимиз мумкинлигини кўришимиз керак. Aлбатта, бизнинг биринчи танловимиз - Буюк Британия.

Шунингдек, Яқин Шарқдан ҳам реванш жангини ўтказиш учун таклифлар бор”, - деди Хирн.

Маълумот учун, Усик 26 сентябрь куни Энтони Жошуани дастлабки жангда мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!