Александр Волкановски Бразилия вакилига қарши реванш ўтказади
2026 йилнинг 1 февраль куни Австралиянинг Сидней шаҳрида "UFC 325" турнири бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, ушбу оқшомда ярим ўрта вазнда UFC чемпиони Александр Волкановски (27-4) ўз камарини бразилиялик Диего Лопес(27-7)дан ҳимоя қилиши белгиланди. Бу мазкур жангчилар ўртасидаги иккинчи тўқнашув бўлади.
Маълумот учун, Волкановски ва Диего ўртасидаги биринчи қарама-қаршилик 2025 йил 12 апрель куни "UFC 314" турнирида ўтказилган ва унда Австралия вакили ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган эди.



Фикрлар