Александр Волкановски: "Мовсар Евлоевга қарши жангда энг яхши жисмоний формамда бўламан"

  • 06.10.2026 11:16
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Александр Волкановски биринчи рақамли даъвогар Мовсар Евлоевга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Жамоам билан машғулотлар жадвалига мувофиқ ҳаракат қиляпмиз. Жанг ўтадиган ҳафта бироз енгилроқ бўлишни хоҳлайман. Умид қиламанки, 24 октябрь куни фаолиятимдаги энг яхши жисмоний формада бўламан", – деди австралиялик "Precision With Mighty & Izzy" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Волкановски ва Евлоев тўқнашуви 24 октябрь куни Абу-Дабидаги "UFC 333" турнирида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!