Александр Хомяков: Биринчи бўлимда ёмон ўйнамаган эдик. Лекин...

Бугун Суперлиганинг 18-турида "Андижон" сафарда "Пахтакор"га қарши кураш олиб борди ва 5:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг "бургутлар" устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳар тарафлама мағлубиятга учрадик. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамаётган эдик. Лекин иккита гол ўтказиб юборганимиздан кейин режаларимиз бузилиб кетди. Ҳавода тўп учун курашларда мағлуб бўлдик. Уч нафар буйдор ҳимоячиларимиз билан ҳам ҳавода устунлик қилолмадик. Рақиб майдонни ҳар бир қисмида устунлик қилди.

- "Андижон" жамоасида ишлаш қийинчилик туғдирмаяптими? Ҳар ҳолда "Машъал" қизиқарлироқ эди.

- Қийинчилик ҳамма жойда бор. Муаммо ҳар бир клубда бўлади. Шу боис сабр қиламан, ишлашда давом этамиз, камчиликларни бартараф қиламиз ва натижа албатта бўлади.

Андижон матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
BBS UZB
28/08/2019 08:27
"Andijon" jismonan "0" ekan, Janob Xomyakov
&
Surxon turon
27/08/2019 22:27
Пахтакорди ӯйинини одам кӯргиси келмай қолди умиман қизиқиш йӯқ