Александр Хомяков: "Биринчи таймда ёмон ўйнадик"
“Андижон” – “Локомотив” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббий Александр Хомяков иштирок этди.
- Ҳамма кўрди. Бугунги учрашувда ҳар томонлама ишларимиз юришмади. Биринчи таймда ёмон ва асабий ўйнадик. Иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб юборганимизни кўрдинглар. Жавоб голини урдик. Лекин, афсуски, охирги дақиқада яна гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Рақибни табриклайман.
- “Андижон” бешинчи ўйиндирки мағлубиятга учраяпти. Бу “Андижон”дек жамоа учун кўп эмасми?
- Бирор нима дейишим қийин. 5 та мағлубият. Фикр айтишим оғир. Албатта, бу кўп. Сиз мағлубият омилини айтиб бера оласизми?
- Йўқ.
- Қандай қилиб яна кучли машғулот ўтказиш мумкин? Айта оласизми? “Локомотив” биздан яхши ўйнади, деб ўйлайсизми?
- Ғалаба қозонган жамоа одатда таҳлил қилинмайди.
- Тўғри айтдингиз, ютган жамоа ҳеч қачон муҳокама қилинмайди. Ёмон ўйнаяпмиз, натижалар ўхшамаяпти. Буни тан оламан. Биз яхши натижаларни хоҳлаяпмиз, ҳаракат қиляпмиз. Бизга маҳорат етишмаяпти. Қайсидир жойларда аниқлик етишмаяпти.
- Унда қачон натижа бўлади?
- Яхши савол бердингиз. Билмайман, қачон натижа бўлишини. Аммо ҳаракат қиляпмиз. Ҳар бир ўйинга худди охиргисидек жанговар руҳда чиқяпмиз. Бироқ бизга нимадир етишмаяпти.
- Жамоа ичида қандайдир муаммолар йўқми?
- Жамоа ичида ҳаммаси жойида. Ҳеч қанақа муаммолар йўқ. Доим ҳаракатдамиз, машғулотларимиз ҳам яхши ўтяпти. Режалаштирганларимиз ўхшаяпти, бироқ майдонда бошқа футбол.
- Кеча “Навбаҳор” бош мураббийи Сергей Лушан “Насаф”га қарши ўйиндан кейин фақат 5 октябрь куни бўладиган Кубок финалини ўйлаётганини айтди. Балки “Андижон”да ҳам шундай ўй-хаёл бўлаётгандир...
- Биласизми, қандай қилиб бундай ажойиб мухлислар бор жойда ўйинни ўйламасдан финални ўйлаш мумкин? Бизга ҳар бир учрашув муҳим. Ҳар бир беллашувда яхши натижа кўрсатиш учун майдонга чиқяпмиз. Бундай мағлубиятлар ўйинчиларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳар бир ўйинимизда худди Кубок финалидек чиқяпмиз. Аммо ҳозирча ўйлаганларимиз амалга ошмаяпти.
Фикрлар