Александр Хомяков: Ҳакамларни баҳолай олмайман
- Барчани янги мавсум билан табриклайман. Олдинда чиройли ўйинлар бизни доимо хурсанд қилишини истайман. Футболчилар стартдаёқ катта куч билан ўйнашмоқда. Кеча чемпионатнинг илк ўйинида ҳам юқори шиддатни кўрдик. Мухлислар бугун ажойиб баҳсни кузатиб боришди. Томонлар фақатгина ҳужумга эътибор беришгани учун жуда кўплаб вазиятлар бўлди. Шу боисдан жамоамиз энди олдинга қараб интилади ва юқори натижалар ҳақида ўйлайди.
– “Андижон“ Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган “Локомотив“га қарши муносиб қаршилик кўрсатди. Хўш, жамоанинг олдига қандай вазифалар қўйилди?
– Ҳозирча бу борада раҳбарият билан гаплашиб олмадик. Умид қиламанки, яқин вақтларда бу ҳақида келишиб оламиз. Ҳа, мавсум олдидан жамоамизда катта ўзгаришлар бўлди. Иккита осон бўлмаган ойни ўтказдик. Жамоага юқори потенциалли футболчиларни олиб келдик. Улар билан бошқа жамоаларга етарлича қаршилик кўрсата оладиган, рақобатбардош жамоа тузишимга ишонаман.
– Мавсумолди трансферлар ойнасида олиб келинган футболчилардан кўнглингиз тўлдими?
– Ҳа, албатта. Барча қарорларни ўзим қабул қилдим. Йиғинлар давомида футболчилар ўзларини кўрсатишга интилишди.
– Ҳакамлик борасида нималар дея оласиз?
– Буни баҳолай олмайман. Мен фақатгина турган жойимда вазиятни кузата оламан. Ҳакамларни баҳолаш учун алоҳида қўмита ташкил қилинган ва улар бу борада ишлайди.
– “Локомотив“да сўнгги 5 йил ичида катта ўзгаришлар бўлди. Нима деб ўйлайсиз, жамоа ушбу мавсумда қайси ўрин учун кураша олиши мумкин?
– Бу борада гапириш қийин. Ҳозирча чемпионатдаги барча жамоаларнинг ўйинларини кўра олмадим. Шу боисдан баҳо бера олмайман. “Локомотив“ сўнгги йилларда ўзбек футболи байроқдори мақомини олди. Улар ушбу мавсумда доимгидек чемпионликка ўйнашса керак.
Манба: "Локомотив" расмий сайти
Фикрлар