Александр Хомяков "Машъал" клуби ва унинг муҳлисларига мактуб қолдирди
"Машъал" клуби собиқ бош мураббийи Александр Хомяковнинг хайрлашув сўзлари қуйидагича бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Азиз дўстларим, мен клубда қилган ишимга, 10 йил мобайнида менга берилган илиқлик ва самимиятлик учун меҳмондўст ва тенгсиз ўзбек халқига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бир жамоада 10 йил муддат давомида ишлаш қайсидир маънода рекорд дейиш мумкин. Сиз билан бирга ўтказган ҳис-туйғуларни доимо ёдда сақлайман. Ҳа кетиш оғир, жуда оғир. Аммо хаёт давом этади.
Футболчилар, жамоа мураббийлар штаби ва клубнинг барча ходимлари, уларнинг профессионаллиги мени доимо ҳайратга солиб келган. Чунки бу ерда професионаллик юқори даражада йўлга қўйилган. Мен ҳар бирингиздан қарздор бўлиб қоламан ва ҳар доим сизнинг ишингизга тўлиқ виждонан ёндошганингиздан хурсандман.
Клуб раҳбарияти менга шунча вақт ишонч билдириб, ўз яқини, ака-укасидек кўргани учун бошим ерга теккунча таъзим қилиб қоламан. Сизнинг истагингиз ва сабр-бардошингиз сиз истаган натижаларга эришишга имкон берди.
Менга берган амалий ёрдамингиз, қўллаб-қувватлаганингиз, умуман ҳамма ҳаммаси ажойиб эди. Яна бир бор раҳмат сизга. Бундай ажойиб клубни бошқариш мен учун доимо шарафли бўлган. "Машъал"га келгусида ҳам омад ва улкан муваффақиятлар тилайман. Умид қиламанки, Муборакка ҳали яна катта футбол қайтади ва клуб нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро ареналарда ҳам катта натижалар қайд этади. Ўзбек халқидек дўст, меҳрибон ва оқ-кўнгил инсонларни дунёнинг бошқа еридан топиш қийин.
Сиз яқинларимга кетар чоғим, бир нарсани алоҳида айтаман. Сиздек дўстларим бўлгани менинг омадим ва бахтим. Сизлар билан дийдор кўришишни доим орзу қилиб қоламан.
Чексиз хурмат ва эҳтиром билан!
Александр Хомяков
Фикрлар