Александр Хомяков: “Насаф” билан очиқ футбол ўйнаш танклар тўдасига қарши боришдек гап

Coca-Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 Финал учрашувидан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” беллашувидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков бугунги баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Учрашувни ўзларингиз кўриб гувоҳи бўлдингиз. “Насаф”га қарши очиқ футбол ўйнаш жуда қийин. Аммо биз 1-бўлимда ҳимояда тартибли ўйнашга ҳаракат қилган эдик. Биз бу ишни қисман уддаладик. Лекин ўз жарима майдончамиз ёнида қоида бузганлигимиз бизга қимматга тушди.

- 2-бўлимда ҳам ўз режамиз асосида ҳаракат қилаётгандик, бироқ тезкор гол бизнинг режаларимизни бузиб юборди. Ҳужумда яхши ҳаракат қилган рақибимиз бугун ишончли ғалабага эришди. “Насаф”га кейинги этапда омад тилайман!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!