Александр Хомяков: Натижадан қониқмадим
«Андижон» - «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар устози Александр Хомяков ўйин ҳақида шундай деди:
- Бизнинг асосий вазифамиз уч очкони қўлга киритишдан иборат эди. Футболчиларни айнан шу мақсадда учрашувга тайёрлагандик. Минг афсуски, бугун яна ғалаба қозона олмадик. Лекин майдонда футболчиларимиз ғалаба учун қаттиқ курашишди, бу борада уларга раҳмат айтаман.
Бироқ қайд этилган дуранг натижадан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Албатта, «Сўғдиёна» ҳам муносиб қаршилик кўрсатди ва уларда яхши жамоа бор. Умуман олганда, бугун яхши ўйин бўлди деб ўйлайман.
Беллашувни бошқариб борган ҳакамларнинг ишини баҳолайдиган алоҳида инсонлар бор. Мен улар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Пенальти бормиди ёки йўқмиди, буни биз ҳал қила олмаймиз, - деди Хомяков.
Фикрлар