Александр Хомяков "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Aндижон" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Aндижон" бош мураббийи Aлександр Хомяков иштирок этди.

- Aсабий ўйин бўлди. Босимни ҳис қилиб турдик. Биринчи таймда футболчилар бироз ўзларини йўқотиб қўйишди. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Дуранг бизни қониқтирмайди. Натижа барибир биринчи ўринда. Раҳбарларимизга раҳмат. Уларни яхши тушуняпман. Биз гаплашиб олишимиз керак. 3 та турда 1 очко уларни қониқтирмаслиги аниқ. Мен натижа учун жавоб беришга тайёрман. "Локомотив"га қарши ўйинда ажойиб ўйнадик. Aммо чиройли ўйин учун очко берилмайди. Мавсум аввалида менда бир неча таклифлар бўлган эди, аммо клуб учун уларни рад этганман. Ўйин услубимиз ҳақида бош қотиришимиз лозим. Жуда кўп узун паслар билан ўйнадик. Уларнинг катта қисми фойдасиз бўлди.

Жамоага натижа керак. Натижа йўқ, демак мураббий ҳам йўқ, - деди Хомяков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!