Александр Хомяков: "Навбаҳор"нинг ўринбосарлар жамоасига қарши ўйнашимизни билардик

«Андижон» ҳамда «Навбаҳор» (3:0) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

- Албатта, ғалаба қозониш доим ёқимли. Жавобсиз учта гол киритган ҳолда мухлисларимизни хурсанд қилишга эришдик. Бевосита бутун ўйинни олиш керак бўлса, биринчи бўлимда шогирдларимнинг ҳатти-ҳаракатлари унчалик қовушмади. Ваҳоланки, биз бу беллашувга «Навбаҳор»нинг асосан ўринбосарлар таркибидаги футболчилари келишини билардик. Афтидан шу ҳолат ҳам ўйинчиларимизга ўз таъсирини ўтказган кўринади.

Яширмайман, «Навбаҳор»нинг ўринбосарларига қарши кечган беллашувда шогирдларимнинг илк бўлимдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадим. Шукрки, улар бундай ўйин билан рақибни ютиб бўлмаслигини англадилар ва ўз зиммаларидаги вазифаларга ҳақиқий профессионалларча ёндашган ҳолда бирин-кетин учта гол киритишнинг уддасидан чиқишди. Шунинг эвазига бўлса керак, иккинчи бўлим тўлалигича бизнинг устунлигимиз остида кечди. Муҳими, ишончли ғалаба қўлга киритилди. Аммо юқорида айтиб ўтганимдек, «Навбаҳор»нинг ўринбосарлар таркиби устидан ғалаба қозонганимиз учун жуда ҳаволаниб кетмаслигимиз керак. Бевосита «Андижон»нинг ўзига келсак, жамоа ўйин услубини мукаммал кўринишга келтириш устида ишламоқда.

- Жамоамизда тикланиш даври давом этмоқда. Боз устига ғалабасиз ўйинлар серияси туфайли футболчилардаги руҳият анча тушиб кетганди. Табиийки, бундай маҳалда бутун жамоа катта босим остида қолиб кетади. Биз мураббийларнинг қаршимиздаги асосий вазифа ўйинчиларни руҳий тушкунлик ҳолатидан олиб чиқиб кетишдан иборат эди. Агар учрашувларда тез-тез ғалаба қозонилар экан, шунинг эвазига руҳият масаласида кескин даражада яхши томонга ўзгариш кузатилади.

Бундай мақомдаги турнирда эришилган ғалаба биз учун жуда керак эди. Чунки муваффақият ўйинчиларда ўз кучига ишончни оширади. Ўйлайманки, аста-секинлик билан руҳий инқироз кўчасидан чиқиб боряпмиз. Яна такрорлайман: мана шундай беллашувларда қозонилган ғалабанинг ишончни кучайтиришда фойдаси катта бўлади. Шунингдек, фақат ғалаба ишончни кучайтирмайди, балки ҳимоядаги бехато ўйин футболчиларнинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади. Шундан келиб чиққан ҳолда ўйин учун танлаган тактикамизда ҳимояга ҳам эътибор беришга ҳаракат қилдик. Дарвозанинг дахлсизлиги сақлаб қолинар экан, бу ҳол ўйинчилар руҳиятини кўтариб юборади, - дейди Хомяков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
08/07/2019 08:57
Канака келишади нахуй кераги бор Лига кубок расход факат расход на бир мукофот бор на бир к....т хам йугку
&
Boburiy
08/07/2019 08:42
Келишилган эканда олдиндан билган бўлса ёшлар билан ўйнашини.