Александр Зверев рақибини аяб ўтирмади
Ads

Дунёнинг тўртинчи рақамли теннисчиси германиялик Александр Зверев Америка очиқ чемпионатида навбатдаги рақибини енгди.

"Катта дубулға" туркумига кирувчи мазкур мусобақанинг иккинчи даврасида Александрга франциялик Никола Маюни 6:4, 6:4, 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Энди "US Open" турнирининг учинчи даврасида Зверев ҳамюрти Филипп Кольшрайбер, ёки австралиялик Мэттью Эбденга қарши кортга чиқадиган бўлди.