Александр Зверевга энди қийин бўлади
Ads

Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасининг тўртинчи давра учрашувлари ўтказимоқда.

Эркаклар ўртасидаги мазкур турнирнинг ушбу босқичида германиялик Александр Зверев италиялик Фабио Фоньинига қарши ўйин ўтказиб, якунда 3:6, 6:2, 6:2, 7:6 ҳисобида зафар қучди.

Энди Франция очиқ биринчилигининг чорак финалида Зверев дунённиг биринчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқади.