Александр Зверевнинг дўсти оёғидан тортди
Ads

Германиялик теннисчи Александр Зверев ўз юртида ўтаётган "Mercedes Cup" турнирининг иккинчи даврасидан ўта олмади.

Саша мазкур босқичда ҳамюрти Дастин Браунга қарши кортга чиқиб, якунда 4:6, 7:6, 3:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа Штутгарт шаҳрида ўтаётган мусобақанинг чорак финалига йўл олган Браун, энди франиялик Жил Симон, ёки канадалик Феликс Ожега қарши кортга чиқадиган бўлди.