Алексис Санчес “Арсенал”нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди
Ads

 

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес мухлислар томонидан декабрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Ўтказилган сўровномада чилилик футболчи 80,4 фоиз овоз тўплади ҳамда Месут Ўзил (7,1%) ва Алекс Ивобини (6,5%) ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи сентябрь ва ноябрь ойларида ҳам шундай эътирофга сазовор бўлганди.