Алексис Санчес
Ads

"Манчестер Юнатед" футболчиси Алексис Санчес яқин вақт ичида "Интер" аъзосига айланади.

Маълум бўлишича, "Интер" МЮ билан барча деталалр борасида келишувга эришган ва яқин соатлар ичида Санчес "Интер" футболчисига айланади.

Чилилик футболчи миланликлар сафида 2020 йилнинг ёзига қадар ижара асосида тўп суради. Ижара муддати якунига етгач, томонлар футболчининг сотиб олиниши борасида музокара ўтказишади.

Санчес яқин вақт ичида, Миланга тиббий кўрикдан ўтиш учун етиб боради.