Алесандро Дел Пьеро "Милан" А Серияни ютиши ҳақида фикр билдирди

  • 04 Oct 22:24
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Журналистларнинг "Ювентус" собиқ устози Массимилиано Аллегри бошқарувидаги "Милан" Скудеттони қўлга кирита оладими, деган саволига қуйидагича жавоб берди:

Tecno

"Бир қатор сабабларга кўра - ҳа. Чунки улар фақат ички чемпионатда ўйнайди ҳолос. Бу эса уларга ҳафта давомида яхши тайёргарлик кўриш ва футболчилардан максимал фойдаланиш имкониятини оширади. Бундан ташқари, уларнинг таркибида бир қатор топ даражадаги юлдузлар ўйнамоқда. Ярим ҳимоя чизиғида Адриан Рабьо, Лука Модрич, Алексис Салемакерс, бундан ташқари вингер позициясида Рафаель Леау жамоанинг ҳужумларидаги асосий фигуралар ҳисобланади. Ишонаманки, бу мавсумда "россанерилар" Скудетто учун асосий фаворитлардан бири сифатида қаралади, - деди Дел Пьеро.

Маълумот учун, "Милан" А Сериянинг 6-турида "Ювентус"га қарши майдонга тушади. Учрашув 5 октябр куни соат 23:45 да старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!