Али Абдел-Азиз: "Ислом Махачев ҳаттоки Алекс Перрейрани ҳам мағлуб эта олади"

  • 2 январь, 12:13
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Менежер Али Абдел-Азиз енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачевнинг даражасини юқори баҳолади.

“Менимча, енгилдан ўрта вазнгача Махачевни мағлуб эта оладиган жангчи йўқ. У ақл бовар қилмас даражада ўсди. Ўйлашимча, Ислом ҳатто ярим оғир вазн тоифасида Алекс Перрейрани ҳам енга олади. У тарихдаги энг кўп қиррали жангчилардан бири. Ҳатто Деметриус Жонсон ҳам Махачев билан тенглаша олмайди" — дея Али Абдел-Азизнинг сўзларини келтирди "ММА Junkie".

Эслатиб ўтамиз, Ислом (26-1) кейинги жанггини "UFC 311" турнирида Арман Царукян(22-3)га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!