
Али Абдель-Азиз: "Ислом Махачевни Жек Маддаленага қарши баҳсда фаворит дейиш қийин"
Таниқли менежер Али Абдель-Азиз UFC юлдузи Ислом Махачев (27-1) ва австралиялик Жек Делла Маддалена (18-2) ўртасидаги жанг ҳақида гапирди.
"Бу оғир баҳс бўлади... Ислом Топурияга қарши тўқнашувда фаворит эди, аммо Маддаленага қарши бундай дея олмайман. Хабиб Нурмагомедов бу жуда қийин жанг эканини айтганди. Менимча, унинг гаплари айни ҳақиқат!" - деди менежер.
Маълумот учун, Жек Делла Маддалена "UFC 315" турнирида Белал Муҳаммадни очколар эвазига енгиб, ярим ўрта вазнда чемпионга айланди.
Фикрлар