
Али Абдель-Азиз: "Жастин Гэтжи чемпмонлик жангига лойиқ"
Машҳур менежер Али Абдель-Азиз UFC юлдузи Жастин Гэтжига титул учун икмон бериш кераклигини таъкидлади.
"Биз Жастинни UFC тарихидаги энг ёрқин жангчилардан бири сифатида эслаб қоламиз. Ғалаба ёки мағлубият - ҳеч қачон бунга таъсир ўтказмайди. Чунки Гэтжи ҳеч қачон жанглардан қочмаган. Менимча, у титулга курашиш учун етарлича иш қилди. Ҳаммамиз биламиз — бу бизнес, аммо қон, тер ва меҳнат — Жастиннинг кимлигини кўрсатади!" — деб ёзди Абдель-Азиз ўз ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, Гэтжи охирги бор "UFC 313" турнирида октагонга кўтарилиб, озарбайжонлик Рафаэль Физиевни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этганди.
Фикрлар