Алибоев тўлиқ ҳаракат қилган учрашувда "Соннам" ғалаба қозонди
Корея К-2 лигаси 16-туридан ўрин олган "Соннам" - "Анянг" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунанланди.
Легионеримиз Икром Алибоев учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Ўзбекистонлик футболчи бундан ташқари 88-дақиқада сариқ карточка билан жазоланди.
Маълумот учун, "Соннам" айни пайтда 19 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди. 30 очкоси бор "Анянг" эса турнир жадвалини бошқариб турибди.
Фикрлар