Алиқулов майдонга қайтди!
Туркия чемпионатининг 7-турида "Ризеспор" "Аланьяспор"га қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу баҳсда Ҳусниддин Алиқулов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйнади.
Ҳимоячи учрашув давомида 64 та аниқ пас бериб, 5 та иккинчи қаватдан тўпни шерикларига етказди. Икки марта зарбага блок қўйди, 3 бора иккинчи қават дуелида ютиб чиқди. Шунингдек, рақиб дарвозасига 3 та зарба бериб, шулардан биттасини дарвозабон қайтарди, биттаси ноаниқ кетган бўлса, биттаси дарвозага етиб бормади. "Sofa Score" талқинига кўра, Ҳусниддин 7.2 баллга лойиқ кўрилди.
Алиқулов "Галатасарой"га қарши баҳсда Виктор Осимхен билан тўқнашиб, жароҳат олганди. Шундан кейин футболчи 6-турни ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, кейинги турда "Ризеспор"ни 8-турдан ўрин олган "Антанльяспор" билан бўлиб ўтадиган учрашув кутиб турибди.
Фикрлар