Алишер Одилов Россия клубига ўтишга яқин

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва "Олимпик" клуби футболчиси Алишер Одилов Россия премьер-лигаси вакили "Химки" сафига кўчиб ўтишга яқин. "СЭ" нашрининг хабар беришича, ҳужумчи янги жамоаси билан шартнома имзолаш учун Россияга учиб кетган.

23 ёшли футболчининг трансфери яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. Футболчи 1+1 схемаси бўйича битим имзолаши кутилмоқда.

Аввалроқ, Одиловга БАА чемпионатида иштирок этувчи "Ал-Ваҳда" клубидан ҳам таклиф бўлган эди. Таъкидлаш жоиз, бу ерда бошқа бир ҳамюртимиз Ҳожимат Эркинов ҳам тўп тепади.

Эслатиб ўтамиз, Одилов жорий мавсум умумий 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва ҳудди шунча голли узатмани амалга оширди. Форвард "Париж-2024" Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этди ва 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
26/08/2024 16:39
Трансферр ойнаси епилмаганми
&
26/08/2024 16:53
8 сентября епилади Россия