Алишер Саманов бронза медални қўлга киритди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистонда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи бронза медалига эга чиқди. Ушбу медал -90 кг вазн тоифасида иштирок этган Алишер Саманов ҳисобига ёзилди.

Ярим финалда имкониятни бой берган полвонимиз бронза медали учун баҳсда италиялик Ҳенри Овусу билан тўқнаш келди. Муросасиз беллашувда юртдошимиз рақибини ушлаш ҳолатида мағлубиятга учратиб, ўз номини совриндорлар қаторига қўшиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!