Алишер Усмонов

Sunday Times нашри Буюк Британиянинг энг бой одамлари рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, асли ўзбекистонлик бўлган USM Holdings раҳбари Алишер Усмонов рўйхатда 7-ўринда қайд этилди. "Арсенал"нинг собиқ хўжайини ҳисобланган россиялик миллиардернинг айни дамдаги бойлиги 14,16 млрд долларга баҳоланган.

Рўйхатдан россиялик яна 2 миллиардер - Альфа-банк асосчиси Михаил Фридман (11-ўрин, $12,4 млрд) ва "Челси" хўжайини Роман Абрамович (12-ўрин, $12,31 млрд) жой олди.

Британиянинг энгбой одами деб эса Dyson Ltd хўжайини Жеймс Дайсон (19,64 млрд) топилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)