Алиссон "Арсенал"нинг қимматбаҳо футболчисидан 5 баробар кўпроқ тўп билан муомала қилди

  • 09.01.2026 11:07
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кеча Англия Премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган баҳсда "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари майдонга тушди. 

Tecno

Ушбу учрашув нурсиз дуранг билан якунига етди. "Канонирлар" форварди Виктор Дёкереш бу сафар ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. Футболчи ўйин мобайнида Алиссон Беккер қўриқлаётган дарвоза томон бирорта ҳам зарба бера олмади. Бундан ташқари  швециялик страйкер 64 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, бор-йўғи 8 марта тўп билан муомала қилди. Қизиқарли томони "қизиллар" посбони Алиссон Беккер ўйин мобайнида Дёкерешдан 5 баробар кўпроқ тўпга тегинган. Бразилиялик дарвозабон 40 марта тўп билан ҳаракатланди. 

Маълумот учун, 27 ёшли ҳужумчи ўтган йилнинг ёзида Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан 66 миллион евро эвазига "Арсенал"га кўчиб ўтган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!