Алиссон сўнгги 10 йилликда ассистентлик қилган илк дарвозабон бўлди

Хабарингиз бор бугун “Ливерпуль” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни 2:0 ҳисобида енгди.

Эътиборлиси, Салоҳ томонидан киритилган ўйиндаги иккинчи голга дарвозабон Алиссон ассистентлик қилди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Алиссон “Ливерпуль” сафида сўнгги 10 йилликда АПЛда голли узатмани амалга оширган илк дарвозабон бўлди.

Бундай воқеа сўнгги бор 2010 йил Пепе Рейна “Сандерленда”га қарши ўйинда ҳужумчи Фернандо Торресга голли узатма оширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!