Аллегри АПЛ клубини бошқариши мумкин

Италиялик машҳур мутахассис Массимилиано Аллегри фаолиятини "Лидс"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Boot Room нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, АПЛ клуби 53 ёшли мураббийни мавсумлар оралиғида ишга таклиф қилиши мумкин. Аллегри "Лидс"да аргентиналик мутахассис Марсело Бьелса ўрнини эгаллаши мумкин. Клуб вакиллари бу борада Аллегри билан алоқага чиққани айтилмоқда.

Массимилиано Аллегрининг сўнгги жамоаси “Ювентус” бўлган эди. У 2019 йилнинг ёзидан буён ишсиз юрибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)