Аллегри: Биз эртага А Серияни ҳақли қўлга киритган жамоа билан учрашамиз

  • 27 сентября, 17:36
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" бош мураббийи Аллегри эртага бўладиган "Наполи" га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Биз эртага ўтган мавсум А Серияни ҳақли равишда қўлга киритган жамоа билан учрашамиз. "Наполи" трансфер ойнасида яхши футболчиларни сотиб олди, Ўйлайманки, улар ҳамон чемпионатнинг фаворити бўлиб турибди. Бу мавсумнинг биринчи катта ўйини ва бу жиддий синов бўлади. Биз ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз ва Рафаел Леау ҳам сафга қайтди. 

"Милан" келаси мавсумда Чемпионлар лигасига чиқиши учун ҳаракат қилади. Мен ҳафтада битта ўйинга тайёргарлик кўргандан кўра, ҳар уч кунда битта ўйин ўтказишни афзал кўраман. Олдинда яна 34 та учрашув  ва 102 очко бор. Мувозанатни сақлаб қадамма-қадам олдинга силжишимиз керак. Ғалабалар жамоа учун нормал ҳолат. Мағлуниятлар бундан мустасно бўлиши керак", - деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" ва "Наполи" жамоалари ўртасидаги учрашув 28 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию