Аллегри “Наполи”га эски танишларини чақира бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Наполи” раҳбарияти келаси мавсум олдидан ҳимоячи Федерико Гаттини жамоа  таркибига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, трансфер ташаббускори – неаполликларнинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри экан. Италиялик мутахассис аввал “Ювентус”да ишлаган вақтида Гатти билан ҳамкорлик қилган.

Турин клуби рақобатчисига футболчисини сотишни истамаса-да, 25 миллион евролик таклиф тушса, ҳимоячини қўйиб юборишга тайёр.

28 ёшли Гатти 2022 йил январь ойида “Ювентус”га қўшилган. Ўтган мавсум у 28 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди. Унинг шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!