Аллегри: Ўйлашимча, пенальти қўядиган вазият бўлмаган эди

"Учрашувдаги ҳар иккала пенальти видеоассистент тизими орқали аниқланди. Агарда ҳакам  шундай деб ҳисобладими, демак шундай. Аммо ўйлашимча, ҳар  иккала пенальти ҳам аслида йўқ эди. Ҳакам субьектив қарор чиқарди.

"Ювентус" футболчилари беллашув сўнггида асабийлашмоқда? Бу айнан биз ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳат. Биз "Аталанта"га қарши ўйиндан 3 кун ўтиб яна майдонга тушдик. Бундай вазиятлар бўлиши табиий", - деди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, туринликлар биринчи даврадан сўнг 53 очко тўплаган ҳолда А Серияда яккапешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!