Аллегри: Роналду иккинчи ўринни эгаллагани ноҳақликдир
Ads

"Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Олтин тўп" совринини топшириш маросими натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу совринни "Реал Мадрид" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич қўлга киритди.

- Роналдунинг ўтган мавсум "Реал"даги фаолиятини инобатга олган ҳолда у ғалабага лойиқ эди. Тан олиш лозим, Португалия терма жамоаси сафида эса Криштиану ЖЧ-2018да яхши ўйин кўрсата олмади.

Энди Роналдуда "Ювентус" сафида "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун катта мотивация пайдо бўлди - дея Аллегрининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.