Аллегри: Роналдунинг ўйини менгa ёқяпти
Ads

"Бу ўйин "Кьево"га қарши баҳсдан ўзгача бўлди. Ўйин аввалида биз қаергадир шошдик. Роналдунинг биринчи уй ўйини бўлгани боис, стадиондаги энтузиазм туфайли бироз хавф бор эди. Биз сабрли бўлишимиз керак.

Дибаласиз узатмалар орқали ўйнаш анча қийин бўлди, аммо яхши ҳимояландик ва иккинчи бўлимни аъло даражада ўтказдик. Бугнги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Бу бизнинг жиддий рақига қарши кечган илк ўйинимиз эди ва ҳаммаси яхши якунланди.

Роналду гол уролмади? Итальян футболи испан футболидан фарқ қилади. У буни яхши тушунади ва яхши ўйнамоқда. Мен Криштианунинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қиляпман", - деди Аллегри.

Минбар

Барча блоглар